Тожикистон Республикаси Президенти Тошкентга келди
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг Президент Эмомали Раҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви 29-ноябрь куни бўлиб ўтади.
Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.