Тожикистон, Эрон ва Афғонистон янги транспорт йўлагини ишга туширмоқда
Тожикистон, Эрон ва Афғонистон қўшма автомобиль транспорти йўлагини ишга туширишга келишиб олди. Шартнома Машҳад шаҳрида уч мамлакат вакиллари учрашувидан сўнг имзоланди.
Келгуси ойга режалаштирилган илк синов юки қатновида ҳар учала мамлакат машиналари дан фойдаланилади. Мазкур амалиёт чегара, божхона ва транспорт ҳаракати самарадорлигини синовдан ўтказиш, тегишли хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни баҳолаш имконини беради.
Лойиҳани тез ва сифатли амалга ошириш учун томонлар доимий фаолият олиб борадиган ишчи гуруҳ тузади. Тузилма умумий ишни мувофиқлаштиради, юзага чиқадиган муаммони ҳал қилади, қарорлар бажарилишини назорат қилади.
Дарвоқе, ҳамкорлар ушбу транспорт йўлагини Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ва Хитойгача кенгайтириш масаласини ҳам кўриб чиқяпти.
С.Раҳимов, ЎзА