Тойирова Назокат Мохировнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантириш методикаси” мавзусида
Тойирова Назокат Мохировнанинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ҳамда методикаси (бошланғич таълим) ихтисослиги бўйича “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Бухоро давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 17 ноябрь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 200100, Бухоро шаҳар, Пиридастгир кўчаси, 2-уй. Бухоро давлат педагогика институти.
Тел.: (99865) 226-10-96
e-mail:buxdpi@buxdpi.uz