Тошкентдаги портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади
Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги ҳодиса "Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган" мазмунидаги хабарлар ҳам тарқалмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, ёнғин “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада содир бўлган.
Воқеа пойтахт аэропорти фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. «Тошкент» халқаро аэропорти чекловларсиз одатий режимда ишламоқда, дейилади "Uzbekistan Airports" хабарида.
ЎзА