Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйи билан боғлиқ ҳар хил фикрлар билдирилмоқда.

Аслида нима бўлган? Болалар қандай талаб билан чиқишди?

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова мазкур вазиятни ўрганди ва воқеа юзасидан муносабат билдирди.

– Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар иштирокида  ғайриоддий воқеа содир бўлди, – дейди Алия Юнусова. – Болалар муассаса ҳовлисига тўпланиб, норозилигини кўрсатган. Очиғи, бу Меҳрибонлик уйи раҳбарияти томонидан мавжуд ички муаммолардан бошқаларни чалғитиш мақсадида уюштирилган “сценарий” эканига шубҳа йўқ. Сир эмас, бу муассасада болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларининг бузилиши, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юз беряпти. Айнан шундан эътиборни чалғитиш мақсадида ташкил этилган “режали тадбир”да болалардан фойдаланилгани жуда ачинарли.

Бўлиб ўтган воқеа ваколатли органлар томонидан ўрганилади, албатта.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил барча болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Болалар омбудсманининг асосий вазифаси боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим, ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Болалар омбудсмани ўз ташаббуси билан бола ҳуқуқларининг бузилиши, айниқса болага нисбатан зўравонлик ҳолатлари тўғрисида ўзи олган ёки оммавий ахборот воситаларида ёки ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳар қандай маълумотни текширишга ҳақли.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова жорий йил 19 апрель куни Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан бирининг руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилганлиги ҳақида маълумот олган. 20 апрель куни Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасига ташриф чоғида бу маълумот тасдиқланган.

– Тарбияланувчини ҳақиқатан ҳам тез ёрдам бригадаси олиб келган, лекин негадир Меҳрибонлик уйи вакили ҳамроҳлигисиз, –деди А.Юнусова. – Тарбияланувчиларнинг тиббиёт муассасасига жойлаштиришнинг бир қанча ҳолатлари бўйича маълумотлар олинди. Меҳрибонлик уйидан боланинг қочиб кетиши, уни руҳий касалликлар шифохонасига тушиши боланинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатаётгани юзасидан раҳбарият билан суҳбатлашдик. Болаларни қўрқитиш ва уларга нодўстона муносабатда бўлиш, шунингдек, ноқонуний тарбия усулларидан фойдаланишга йўл қўймаслик ва боланинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик мавжудлиги таъкидланди. Меҳрибонлик уйи маъмурияти эса “Энг яхши ҳимоя усули – бу ҳужум” тамойилига амал қилди.

Хабарингиз бор, бундан сал олдин, яъни жорий йил февраль ойида мазкур Меҳрибонлик уйида болага зўравонлик қилингани аниқланган эди.

Бу воқеалардан Меҳрибонлик уйи ўз номига мос эмас, аксинча фаолият юритяптими, деган савол пайдо бўлиши табиий.  Мутасаддилар муассасадаги вазият, муҳитни чуқур ўрганиб, асл ҳолат ҳақида жамоатчиликка маълумот беради, деган умиддамиз.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида нима юз берди?