Болаларга меҳр кўрсатиш энг юксак инсоний фазилатлардан саналади.

Айниқса, боланинг ота-онаси ва бошқа яқинлари бўлмаса унга кўпроқ ғамхўрлик қилиш зарур. Меҳрибонлик уйлари айнан шундай болажонларни бағрига олган бўлиб, бундай муассасаларда ўғил-қизларнинг яшаши, ўқиши учун шароитлар яратилган. 

    Бола қаерда яшаши ёки бўлишидан қатъий назар, унинг ҳуқуқлари, хусусан, ҳар қандай зўравонликдан ҳимояланиши қонун билан кафолатланган. 

- Агар бола турли жисмоний, руҳий босимларга учраса, бу унинг саломатлигига, тўлақонли ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. - дейди Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова. –Ўз навбатида, бу унинг таълим олиши ва ижтимоийлашув қобилиятини пасайтиради. Афсуски, оилаларда болаларга нисбатан зўравонлик, ижтимоий норма ҳисобланиб қолмоқда, Кўпинча унинг оқибатлари муҳокама қилинмайди. “Фарзандни тарбиялаш учун жисмоний куч жазо сифатида ишлатилиши мумкин”, деб ҳисоблайдиган ота-оналар бор. Ачинарлиси, зўравонлик мактабларда ҳам мавжуд. 

Жорий йил январь ойида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига Тошкент шаҳрида жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган А. исмли болага Б. исмли (эркак) тарбиячиси куч ишлатиб, жисмоний тазйиқ ўтказаётгани ҳақида маълумот келиб тушди. 

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказди. 

Тарбияланувчи А. билан суҳбат ўтказилганида, юқоридаги ҳолатларни тасдиқлади. Унинг ўнг тирсак соҳаси лат еб, кўкаргани маълум бўлди. 

Шунингдек, тарбияланувчининг сўзларига кўра, навбатчи тарбиячи юқоридаги ҳолат бўлишидан олдин ҳам бир неча маротаба унинг танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Бироқ, у қўрқув остида ушбу ҳолатлар ҳақида ҳеч кимга мурожаат қилмаган.

Мониторинг жараёнида тарбияланувчининг танаси шифокорлар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг танасида кўкарган яралар борлиги, сўзларига кўра, бош қисмида ҳам оғриқ мавжудлиги аниқланди.

Тарбияланувчи А. навбатчи ҳамширанинг олдига тушиб, ўнг кўлининг лат еб, кўкарган тирсак қисмига суртма дори сурдирганлик ҳолати “Амбулатор журнали”да қайд этилмагани ҳам  маълум бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳолатни ўрганиб, вояга етмаган шахсга нисбатан тан жароҳати етказилганлигига ҳуқуқий баҳо берилиши сўралди. 

Шу билан бирга, келгусида А.га нисбатан бўлиши мумкин бўлган турли хил тазйиқ ва бошқача таъсирларнинг олдини олиш мақсадида навбатчи тарбиячини меҳнат қонунчилигига мувофиқ вақтинчалик ишдан четлатиш масаласи кўриб чиқилиши учун Халқ таълими вазирлигига хат киритилди.

Алия Юнусованинг айтишича, болалар зўравонлик ҳолатлари ҳақида кўпинча гапиришга қўрқади. Чунки зўравонлик қилган шахслар “айтсанг баттар бўлади” қабилида уларни қўрқитиб қўйган бўлади. Шунинг учун ҳам улар бундай пайтда керакли ёрдамни ололмайди. 

Шу ўринда қайд этиб ўтиш керакки, Меҳрибонлик уйларининг жуда кўп тарбияланувчилари ота-оналари, яқинлари бўлгани ҳолда муассасаларга ташлаб кетилган. Шунинг ўзи ҳам болага нисбатан қилинган зўравонлик шаклларидан бири ҳисобланади. 

Зўравонликнинг ҳар қандай кўриниши, албатта, қораланди. Болага нисбатан жисмоний зўравонлик қилган шахс эса қонун олдида жавоб беради. 

Ушбу ҳолатнинг натижаси бўйича қўшимча маълумот берамиз. Бизни кузатиб боринг.

                                                         Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳрибонлик уйида болага зўравонлик қилингани аниқланди