Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ўзининг беш нафар талабаларидан иборат “6- Молия даражали” жамоаси “Bloomberg Global Trading Challenge 2021”да 14-ўринни эгаллади.

Қайд этилишича, ушбу жамоа дунёнинг 495 та университет жамоаси билан беллашган. Улар жаҳон миқёсида 14-ўринни ва Осиёда 4- ўринни эгаллади. Бу Вестминстер талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этган биринчи глобал мусобақа эди.

Танловда АҚШ, Ҳиндистон, Хитой ва Саудия Арабистони давлатлари университетлари ҳам қатнашган. Шунингдек, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида танловнинг юзта энг яхши поғонасидан жой олган ягона давлат бўлди.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, университет жамоаси жами 1 миллион доллар сармоя киритиб, 213 минг доллар фойда келтирган.

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори Баҳром Мирқосимов жамоа аъзоларини профессор-ўқитувчилар ва талабалар номидан самимий қутлаб, уларга улкан муваффақият тилади.

Маълумот ўрнида, Bloomberg Global Trading Challenge тўлиқ Bloomberg Terminal платформасида ўтказиладиган ягона университет савдо танловидир. Унда университет жамоалари бозор тахминларини аниқлаш, даромад келтирувчи стратегияни ишлаб чиқиш ва ёпиқ тармоқ орқали савдоларни амалга ошириш учун терминалдан фойдаланади.

Таъкидлаш керак, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети талабалари 2019 ва 2020 йилларда кетма-кет икки йил давомида “CFA Investment Challenge in Central Asia” номли халқаро миқёсда тан олинган молия танловида ҳам ғолиб бўлган эди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети “Bloomberg Global Trading Challenge 2021”да юқори ўринни эгаллади