Бугун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Гулсанам кўчасида нохуш ҳодиса юз берди. 101-сонли йўналишда ҳаракатланаётган “МАН” русумли автобус соат 05:40 ларда ТТЗ бозори бекатига тўхташ чоғида ер чўкиши натижасида ҳаракатсиз ҳолатга келиб қолди.

Ҳодиса сабаби сифатида ушбу ҳудудда илгари амалга оширилган сув қувурларини янгилаш ва таъмирлаш ишлари натижасида йўл қатнов қисмида тупроқ қатламининг емирилиши қайд этилди. Юзага келган бўшлиқ автобус оғирлигини кўтара олмаган ва натижада автобуснинг ўнг томони ерга чўккан.

Воқеа юзасидан “5-Автобус саройи” филиали раҳбари ва масъул ходимлар тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, зарур техник ёрдам кўрсатган. Автобус соат 10:10 да ер чўккан жойдан олиб чиқилди. Энг муҳими, ушбу ҳодиса оқибатида йўловчиларга ҳеч қандай тан жароҳати етмаган. 

Ҳозирда автобус тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиб, санитар тозалаш ишлари якунланган. Автобус яна сафга қайтарилиб, белгиланган йўналишда одатдагидек хизмат кўрсатишни давом эттирмоқда.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги Гулсанам кўчасида йўл чўкиши кузатилди