28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида жойлашган “Чорсу” бозори ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган.
Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Ёнғин соат 02:47да тўлиқ бартараф этилди, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Ҳодиса жойида фавқулодда вазиятлар вазири ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА