Тошкентда жамоат транспорти Қурбон ҳайитида 04:00 дан ҳаракатланади
Қурбон ҳайити
2026 йил 27 май, чоршанба куни Қурбон ҳайити муносабати билан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари ва метрополитен соат 04:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди.
Транспорт вазирлиги йўлларда тирбандликларни олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқаролардан Қурбон ҳайити намозига ташриф буюришда жамоат транспорти хизматидан фойдаланишни сўради.
ЎзА