Жорий йилнинг 10–11 май кунлари Тошкентда Марказий Евросиё минтақасидаги биринчи халқаро космик технологиялар конференцияси (STC-2022) бўлиб ўтади.

Бу ҳақда «Ўзбеккосмос» агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ибрагимов ЎзА мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

28 март куни Миллий матбуот марказида «Ўзбеккосмос» агентлиги матбуот анжумани ўтказди. Анжуманда маълум қилинишича, ўтказилиши режалаштирилаётган СТC-2022 конференциясида АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Монако, Канада, Швеция, Финляндия, Ҳиндистон, Туркия, БАА, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон сингари кўплаб мамлакатлардан делегация вакиллари келиши кутилмоқда.

Конференция миллий космик агентликлар ва халқаро космик ҳамжамиятни соҳадаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилиш, давлат ва хусусий секторда космик технологияларни қўллашда тажриба алмашишга хизмат қилади.

Унда «Космик технологияларнинг ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожланиш учун қўллаш», «Сунъий йўлдошли алоқа: ҳукумат, бизнес, истеъмолчи», «Барқарор ривожланишда ерни масофадан зондлаш технологияларининг роли», «Учувчисиз учиш аппаратлари: саноат ва тижоратлаштириш» каби мавзуларидаги сессияларни қамраб олиши айтилмоқда.

Маълумот учун, «Ўзбеккосмос» агентлиги 2019 йил 30 августда Президентимизнинг тегишли фармони билан  ташкил этилганди. Ташкилот бугунгача  дунёнинг “Maxar Technologies”, “Airbus”, “Planet”, “ESRI”, “Hexagon”, “Viasat”, “OneWeb” va “SpaceX” каби етакчи космик компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда халқаро космик технологиялар конференцияси ўтказилади – «Ўзбеккосмос»