Пойтахтимизда ўтказилаётган Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг 61-конвенцияси доирасида ташкилотнинг бир қатор йўналишларида йилнинг энг яхшилари эълон қилинмоқда.
Конвенциянинг навбатдаги йиғинида иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, мексикалик Сауль Альварес WBCнинг 2023 йилдаги энг яхши боксчиси сифатида эътироф этилди.
Айтиш лозим, Сауль Альварес профессионал боксдаги сўнгги жангини жорий йилнинг сентябрида Жермелл Чарлога қарши ўтказди ва ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонди. Шу тарзда Сауль WBA (Super), WBC, IBF, WBO ва The Ring камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Ташкилотнинг "WBC Care" лойиҳасида аргентиналик Диана жасур аёл сифатида тақдирланди. У "WBC Kids" қўмитаси аъзолигига қабул қилинди.
Т.Рўзиев,
ЎзА