Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш фаолияти ва кўрсатилаётган транспорт хизматларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталида эълон қилинди.

Лойиҳада қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Амир Темур, Шаҳрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида тезкор автобуслар ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган йўлак ташкил этиш режалаштирилмоқда.  

Мазкур кўчалардаги чорраҳаларда светофорлар мувофиқлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш ва чорраҳаларнинг геометрик параметрларини ўзгартириш орқали самарадорлигини ошириш, йўналишсиз такси учун йўловчиларни тушириш-чиқариш майдончаларини, эҳтиёждан келиб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили асосида тартибга солинган пиёдалар ўтиш йўлакларини жорий қилиш ва светофорларни мувофиқлаштирилган тизимга интеграция қилиш, хавфсизлик оролчаларини жорий этиш, жамоат транспорти инфратузилмаси объектларини талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан холда реконструкция қилиш ишларини бажариш ҳам назарда тутилган.  

Лойиҳа амалга ошиши натижасида Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси таъминланади.  Тезкор автобуслар ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган автобус йўлагини ташкил этиш ва чорраҳаларни геометрик параметрларига ўзгартириш киритган ҳолда реконструкция қилиш натижасида автобус ҳаракати тезлигини ва йўлларда транспорт воситалари ўтказувчанлик қобилиятини оширишга эришилади. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарнинг Амир Темур, Шаҳрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини 2023 йил якунига қадар тўлиқ тугатиш чораларини кўради.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда тезкор автобуслар ҳаракати учун алоҳида ажратилган йўлак ташкил этилади