Ҳозиргина пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг ХIХ йиғилиши иш бошлади.

Анжуманда 40 дан ортиқ эксперт, жумладан аъзо давлатлар миллий тадқиқот марказлари делегациялари, кузатувчи давлатлар экспертлари, мулоқот бўйича ҳамкорлар, шунингдек ШҲТ Котибияти ва МАТТ Ижроия қўмитаси раҳбарияти иштирок этяпти.

“Замонавий шароитда ШҲТнинг ўрни: умумий хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” мавзусида ўтаётган тадбир кун тартибига уч асосий сессия муҳокамаси қўйилган.

Маълумот учун: ШҲТ Форуми 2006 йил ташкил этилган бўлиб, кўп томонлама консалтинг, эксперт ва тадқиқот тузилмаси, тузилма фаолиятини илмий таъминлашнинг автоном механизми ҳисобланади. Форум йиғилишлари йилига бир марта аъзо давлатлар миллий тадқиқот марказлари иштирокида ўтказилади.

Ғ.Хонназаров,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ШҲТ Форуми йиғилиши бошланди