ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 11 мамлакатдан 200 нафардан ортиқ спортчи баҳс олиб боряпти.
Кеча қизлар шпага, ўғил болалар эса сабля йўналишида яккалик баҳсларини ўтказди. Шунингдек, қизлар ўртасида ўтказилган рапира (жамоавий) беллашувлари ҳам кўпчиликнинг диққат эътиборида бўлди.
Сабина Адашалиева, Муслима Ҳусанова, Анелия Килдеева, Шабнам Нормаматовалар жамоавий баҳслар (рапира)да ғолибликни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Қозоғистон, Хитой ҳамда Тожикистон терма жамоаларига насиб этди.
Шпага йўналишининг яккалик баҳсларида Санам Назарова (Ўзбекистон)га тенг келадиган спортчи топилмади. 2-ўринга ўмонлик Салма Алдикаиши лойиқ кўрилди. Озода Усмонжонова (Ўзбекистон) ва Дана Самоделкина (Қозоғистон) 3-ўрин билан кифояланишди.
[gallery-25263]
Сабля йўналишида ҳам ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Саидиброҳим Алимов (Ўзбекистон) 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2-ўрин Аибар Кайим (Қозоғистон)га насиб этди. Ҳамюртларимиз Султонбек Аметбеков ҳамда Азимжон Шокировлар 3-ўринга лойиқ кўрилди.
Мусобақалар 13 сентябрга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА