ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуида Пенчак силат бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Беллашувларда 9 ёшдан 45 ёшгача бўлган 800 га яқин спортчи ўз маҳоратларини намойиш этди.

Мусобақада ғолиб бўлган спортчилар миллий терма жамоаси таркибига киритилади. Жамоа таркиби орасидан энг саралари жорий йилнинг июнь ойида Малайзияда бўлиб ўтиши кутилаётган Жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

[gallery-6297]

Ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олганлар орасида Шукрона Қурбоналиева (Сурхондарё), Мадина Маннонова (Жиззах), Шамшод Ҳабибуллаев (Фарғона), Муҳаммадали Убайдуллаев, Муҳаммадризо Шуҳратуллаев, Шоҳруҳ Шуҳратов, Нурислом Рўзибоев (Тошкент), Асадуллоҳ Усмонов (Андижон) лар бор.

Мусобақа якунига кўра, жамоавий баҳсларда Тошкент шаҳри вакиллари ғолиб бўлди. Кейинги ўринлар Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятлари спортчиларига насиб этди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ўтган мусобақада 800 нафарга яқин спортчи беллашди