Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг оғирини енгил қилишга қаратилган ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Хусусан, Андижон вилояти Транспорт бошқармасининг ибратли ва хайрли ташаббуси ана шу йўналишдаги ишларга ёрқин бир мисолдир.

Бошқарма ташаббуси билан Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган бир гуруҳ талаба ёшлар Андижонга бепул олиб келинади.  

– Янги йил байрами олдидан Тошкент – Андижон поездига билет топиш анча қийин бўлади, автомашинада қайтиш учун эса байрам арафасида йўлкира бирмунча қиммат бўлиб кетади, – дейди Андижон Транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрапов. – Бу айниқса, талабаларни қийин аҳволга солиб қўяди. Ана шундан келиб чиқиб, талабларга қулайлик яратиш, уларга кўмаклашиш мақсадида ушбу хайрли ишга қўл урдик. Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган, янги йил байрами ва қишки таътилни ўтказиш учун уйларига келадиган андижонлик талабаларни олиб келиш мақсадида 25 та автотранспорт воситаси ажратилади.  

Бундан ташқари, имкон қадар кўпроқ талабаларни олиб келиш учун йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автомобиль эгаларини ушбу хайрли ишга қўшиш таклифи билдирилди. Автомашиналар 27 декабрь сешанба куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидан соат 12.00 да Андижонга жўнайди. Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган андижонлик талабалар ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.  

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ўқиётган андижонлик талабалар учун қулайлик