ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақа “Токио-2020” Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим қилиши билан ҳам янада аҳамиятлидир. Маросимда сўзга чиққан расмийлар буни алоҳида таъкидлашди. Тадбирда Халқаро оғир атлетика федерацияси Бош котиби Муҳаммад Жалуд ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқди.
МОҚ раиси мусобақани расман очиқ деб эълон қилгач, давлатимиз мадҳияси янгради. Ўзбек жанг санъати фидойилари иштирокидаги кўргазмали чиқишдан сўнг маросимнинг бадиий қисмига навбат берилди. Уни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги ҳарбий оркестри кўтаринки кайфиятда бошлаб берди. Бадиий жамоалар раққосалари, миллий куй ва қўшиқлар мухлислар эътиборига ҳавола этилди.
Бугун аёллар ўртасида -49 кг. вазн тоифасида Осиё чемпионатининг илк ғолиб ва совриндорлари аниқлаб олинади. Ҳамюртларимизнинг иштироки эса эртага бошланади.
[gallery-2078]
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН олган суратлар