Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида рангтасвирчи рассом Латибжон Сатматовнинг “Муносабат” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ўзбек манзарачи рассоми Латибжон Сатматов она замин гўзаллигидан илҳомланиб, ўз ижодини юртимиз табиатини тасвирлашга бахшида этган. Шу билан бирга унинг ёруғлик, вақт ва макон ҳақидаги медитатив мулоҳазалари акс эттирилган асарлари кўпчиликка яхши таниш. Ҳар бир асарида заминга бўлган чуқур боғлиқлик, анъаналар билан уйғун хотиралар ва табиатга нисбатан эҳтиромли муносабат сезилади.

[gallery-24269]

Кўргазмада турли йилларда яратилган 300 дан зиёд рангтасвир асарлари намойиш этилмоқда. Томошабинлар рассом ижодий услубининг эволюцияси - табиатни реалистик акс эттиришдан то манзарани шеърий ва эҳтиросли талқин этишгача бўлган жараённи кузатиши мумкин. Асарларда ёруғлик ва кайфиятни тасвирлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, тонгги сокинлик, туш пайтидаги иссиқлик ёки тоғу даштлардаги тунги сукунатни кузатиш мумкин. Мўйқалам орқали тасвирлар реаллик билан хотира, табиат билан инсоннинг ички олами ўртасидаги кўприкни ҳосил қилади.

Кўргазма очилишида санъатшунослар, таниқли рассомлар, талабалар, тасвирий санъат ишқибозлари ва замонавий ўзбек санъати ихлосмандлари иштирок этди. 

Кўргазма 1 августга қадар давом этади.

Камола ЮСУПОВА, Ойбек ПАРДАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда очилган кўргазмада рассомнинг 300 дан зиёд рангтасвир асарлари намойиш этилмоқда