Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказганди. Йиғилишда мамлакатимизда ерни асраб-авайлаш, адолатли ажратиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича тизимли ишлар қилинаётгани, шу билан бирга, хатловда кўплаб хатоликлар ҳам юзага чиқаётгани, жумладан, йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжудлиги қайд этилганди. Шу боис йиғилишда галдаги муҳим вазифалар белгиланиб, масъул идора ва ташкилотлар зиммасига қатор вазифалар юкланганди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий суд раиси томонидан 2021 йил 27 декабрь куни 40-сонли фармойиш қабул қилиниб, шу асосда Президент томонидан белгиланган вазифалар ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар суди ҳамда Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари, суд аппарати ходимлари, масъул вазирлик ва идоралар томонидан бириктирилган ходимлардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ зиммасига масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда жойларда ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, батафсил ўрганиш, натижаларини умумлаштириш ҳамда уларнинг қонуний ечимларини топиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Айни пайтда Тошкент шаҳар суди, Тошкент шаҳар маъмурий суди ва масъул идоралар ҳамкорлигида таклифлар ишлаб чиқиляпти.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида ўтган йиғилиш ҳам айни шу масалага бағишланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди. Унда Олий суд судьяси Жахонгир Расулов, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар суди раис ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раис ўринбосари Ғолибжон Давлатов, Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасур Каримов, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро судлари судьялари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Улар ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, ўрганиш ҳамда уларнинг қонуний ечимини топишда ишчи гуруҳ олдидаги вазифаларга тўхталди. Йиғилиш давомида бошқа иштирокчиларнинг ҳам бу борадаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ишчи гуруҳ аъзолари ер ҳисоби ва давлат кадастрини юритиш бўйича йиғилиш ўтказди