Тошкент шаҳрида жорий йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги, Корея Энергетика агентлиги ҳамкорлигида биринчи Ўзбекистон – Корея халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади.

Анжуманда Ўзбекистон ва Корея ўртасида технологик ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестицион шерикликни мустаҳкамлаш, соҳа мутахассислари алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, инновацион ва барқарор энергетика ечимларини тадқиқ этишга эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, форумда экологик тоза ҳамда самарали энергия тизимларига ўтиш масалалари муҳокама қилинади. Тадбир минтақадаги асосий энергетика муаммоларини ҳал қилиш ва имкониятларни рўёбга чиқариш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Анжуманда Тошкент шаҳридаги Аджу университети, Корея иқлим ўзгариши институти ва Энергетика мутахассисларини тайёрлаш маркази вакиллари, тадқиқотчи-олимлар, манфаатдор ташкилотлар ходимлари иштирок этади.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда биринчи Ўзбекистон – Корея халқаро энергетика форуми ўтказилади