Тошкентда “ақлли туризм” масалалари муҳокама қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Amity University Tashkentда “Smart Tourism, Management and Economics” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда туризм соҳасини рақамлаштириш, уни бошқаришда замонавий ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, иқтисодиётда инновацион ечимларни қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
[gallery-28795]
Таъкидланганидек, бундай халқаро платформалар илмий доира ва амалий сектор ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш тадқиқотчилар учун янги имкониятлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбирда туризм соҳаси учун замонавий билим ва кўникмаларга эга, хорижий тилларни биладиган рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Анжуман якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА