Фоторепортаж
Жорий йилнинг 15-26 февраль кунлари Халқаро шахмат академиясида 14-18 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Иштирокчилар шахматнинг стандарт, блиц ва рапид йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.
Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова, Оксана Слапогузова, Баҳром Бахриллаев, Муҳриддин Мадаминов, Даврон Шарипов каби иқтидорли шахматчилар ўз гуруҳларида ғалаба қозониб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорлар шахмат федерациясининг диплом ва медаллари билан тақдирланди.
[gallery-5920]
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА