Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, Қибрай, Зангиота, Чиноз ва Тошкент туманларидаги айрим мактабларда ўқувчи ва ўқитувчилар орасида коронавирус аниқлангани боис, ўқиш онлайн режимга ўтказилди.

Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2021 йил 4 мартдаги тегишли хатига асосан коронавирус касаллиги аниқланган ҳолларда мактабларда синфлар онлайн ўқиш тизимига ўтиши белгиланган.

Афсуски, кейинги пайтларда Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ҳам коронавирус касаллигининг тезкор юқиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Хусусан, 2021 йил 15 март куни Қибрай туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан “Ўнқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 30-мактабнинг 1 нафар ўқувчиси ва Салар шаҳарчасидаги 5-мактабнинг 1 нафар ўқувчисида коронавирус касаллиги аниқланган. Шу боис, ушбу ўқувчилар таълим оладиган синфларда тўлиқ онлайн тарзда ўқитишга ўтилди.

Шунингдек, Зангиота туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотларига кўра, 29-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида коронавирус касаллиги аниқланганлиги сабабли жорий йилнинг 12 мартидан айрим синфлар онлайн тартибида таълим олишга ўтказилди.

Чиноз туманидаги 17-умумтаълим мактабида 2021 йил 13 март куни “COVID-19” инфекциясига гумон қилинган ўқитувчи Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Шу сабабли, 2021 йил 15 мартидан ушбу ўқитувчи таълим берадиган синф ўқувчилари 14 кун муддатга онлайн ўқиш тизимда давом этадиган бўлди.  

Бундан ташқари, Тошкент туманидаги 17-мактаб ўқитувчиси ва унинг оила аъзоларидан тест намуналари олинганда оила аъзоларининг 3 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шунингдек, тумандаги 23-мактабда ҳам бир нафар ўқувчида инфекция қайд этилган.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, вилоят ҳудудидаги айрим мактабларда эпидемиологик вазият беқарорлигини кўриш мумкин.  

Шу боис, вилоят аҳолисини яна бир бор ўз саломатлигига бефарқ бўлмасликка, оддий профилактик тадбирларга риоя қилиш борасида тарғибот бошланди.  

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятидаги айрим мактабларда ўқиш онлайн режимига ўтказилмоқда