Тошкент вилоятида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ФҲДЁ органларида 33 минг 741 та туғилиш қайд этилган.
Туғилган чақалоқларнинг 17 минг 543 нафари ўғил бола, 16 минг 198 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп туғилиш Зангиота (2 минг 320 нафар), Тошкент (2 минг 202 нафар) ва Қибрай (2 минг 125 нафар) туманларида кузатилди.
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг январ-июнь ойлари ҳолатига кўра, ҳудуд бўйича 10 минг 142 та никоҳ қайд этилди. Никоҳлар сони бўйича Қибрай (678 та), Ўрта Чирчиқ (666 та) ва Янгийўл (659 та) туманлари бу борада юқори ўринларни эгаллаган.
Маълумот учун, вилоятда йил бошидан бери оилавий ажримлар сони 1 минг 941 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 624 тага ошган.
А.Мусаев, ЎзА