Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалк хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Хусусан, барча туман ва шаҳарлардаги маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини уюшқоқлик билан тартибга келтириляпти. “Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга ошириляпти.  

Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманидаги 23 та мактабгача таълим ташкилотида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Унда соҳа ходимлари томонидан 400 донадан ортиқ мевали ва 550 донадан ортиқ манзарали дарахтлар экилди. Мавжуд дарахтлар оқланиб, тўпланган чиқиндилар махсус жойларга юборилди.  

— Мазкур хайрия ҳашарида барча фаоллик қўрсатмоқда, — дейди туман мактабгача таълим ташкилоти мудири Х.Дўсматов. — Бу орқали жойларда озодаликка ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Шу кунларда баҳор фаслининг гўзал айёми — Наврўз байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлашга тайёгарлик кўряпмиз. Айниқса, болажонларимизни хурсанд қилиш учун баҳорий таомлар тайёрламиз, самалак қилинади. Айнан бугунги ишлар барча саъй-ҳаракатларни бошланишидир.  

Тумандаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда. Улар томонидан ҳудудга 200 туп арча ва 80 туп манзарали кўчалар экилди.  

“Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркор Хидирова Барно Илхомовна томонидан "Асрор-Абдулазиз" номли 25 ўринли Оилавий мактабгача таълим ташкилолти иш фаолиятини бошлади. Бугун унинг жамоаси ҳам ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор билан киришди.  

Барчанинг мақсади ҳудудларни обод қилиш, кўркам қиёфа касб этишига учун ҳаракат қилмоқда.  

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан ўтмоқда