Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Япониянинг “MEDICAL CORPORATION AOIKAI” корпорацияси томонидан ҳудудда ўрта ва кичик тиббиёт ходимларини тайёрлаш ўқув маркази ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди.

Келишувга асосан, япониялик мутахассислар томонидан жорий йил декабрь ойида 200 нафар йигит-қизлар танлов асосида саралаб олинади. Ўқиш давомийлиги 6 ойга мўлжалланган. Режа бўйича ўқувчилар япон тилидан сабоқ олиб, тиббиёт соҳасидаги зарур билим ва кўникмаларни ўрганади.  

Эътиборлиси, марказ битирувчилари “MEDICAL CORPORATION AOIKAI” корпорацияси касалхоналари ва қариялар уйларида иш билан таъминланади.

Учрашувда мазкур лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилиши учун ҳар икки томонда кичик гурух шакклантирилиши белгиланди. Вилоят ҳокимлиги томонидан лойиҳани тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун ўқув биноси ажратилади. Уни таъмирлаш, жиҳозлаш, керакли моддий-текхник базаси билан таъминлашни япониялик ҳамкорлар молиялаштиради.

Бундан ташқари, етук тиббиёт мутахассислари томонидан вилоятнинг ҳар бир ҳудудида бир қанча тиббиёт муассасаларида илғор япон медицинасида эришилган ютуқларни амалий жарроҳлик ва ўқув-семинарлари асосида Тошкент вилояти тиббиёт ҳодимларига ўргатади. Шифокорларнинг малакасини ошириш мақсадида Япония давлатига юбориш ҳам кўзда тутилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида тиббиёт ходимларини тайёрловчи ўқув маркази ташкил этилади