Аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали томонидан зарур барча чоралар кўрилмоқда.

Асосан қизил ҳудудларга киритилган Чиноз, Янгийўл туманлари ҳамда Янгийўл, Нурафшон шаҳрида аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўз навбатида, кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни юритишнинг оддий ва қулай тизими жорий этилди.  

Президентимизнинг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан барча тоифадаги истеъмолчилар орасида табиий газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини кенг жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳужжат асосида филиал томонидан Тошкент вилоятидаги ҳар бир хонадонга “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилмокда. Хусусан, Янгийўл шаҳрида жами 17 минг 67 та хонадон мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар 1 минг 779 таси замонавий ҳисоблагичлар билан таъминланди.

Вилоятнинг қарийб 90 фоиз истеъмолчиларида газ ҳисоблагичлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти 10 йил ва ундан ортиқ вақтдан бери фойдаланилади. Шу сабабли уларнинг аниқлик даражаси ва кўрсаткичларида хатоликлар юзага келиши табиий. Янги газ ҳисоблагичда кўрсаткичлар билан боғлиқ муаммоларга барҳам берибгина қолмай, ҳисоб-китобларни амалга оширишда зарур барча қулайликларга эга.  

Мутахассислар томонидан ақлли ҳисоблагичларни ҳар бир хонадонга ўрнатишдан 10 кун олдин уй эгалари огоҳлантирилади. Ўрнатилган ҳисоблагичларга пломба қўйилади. Агарда ўрнатилган ҳисоблагичлар ишламай қолса ёки бирор камчилиги бўлса мутахассислар бориб кўради, текширув давомида мавжуд вазиятга қараб янгисига алмаштирилади. Ўрнатилаётган бу янги газ ҳисоблагичлар аҳолига узлуксиз газ етказиб бериш орқали кафолатли хизмат таъминланади. Газ қувурларидаги йўқотишларни аниқлаш ва уни бартараф этиш имконини беради. Ноқонуний фойдаланишларнинг олди олинади. Аҳолидан тўловларни қабул қилишда қулайлик яратади.

Муҳими, хизматлар учун тўлов олинмайда, ақлли ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади. Ўз навбатида, газ ҳисоблагични мустақил равишда таъмирлаш, корпусининг ичини очиш унга шикаст етказиш тақиқланади. Энергия манбаси, яъни батареяларини алмаштириш зарур бўлганда, албатта мутахассисга мурожаат қилиш тавсия этилади.

А.МУСАЕВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида эскирган газ ҳисоблагичлар тўлиқ замонавийсига алмаштирилмоқда