Баъзида фуқаролар ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишда тегишли ташкилотларга вақтида мурожаат қилмайди.

Шундай ҳолатлар бўйича Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳам жорий йил 1006 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, жами 286 703 500 сўм миқдорда жарима қўлланилган. Шундан 21 658 350 сўм имтиёзли, 103 042 000 сўм жарима эса, имтиёзсиз равишда ундирилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган, "Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, ерларни ҳисобга олиш ва давлат кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунга кўра, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса, ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаганлик учун баённомалар тузилган