Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация жорий йил 5-10 сентябрь кунлари Корея давлатининг Сеул ва Инчхон шаҳарларида бўлиб, йирик корхона раҳбарлари билан учрашган эди. Унда бир қатор меморандумлар имзоланди.

Хусусан, вилоят делегацияси “HANSHIN Engineering & Construction” компания вакиллари билан учрашиб, Нурафшон бизнес-сити ҳудудида кўп қаватли уйлар, меҳмонхона ва тижорат бинолари қуриш ҳамда Тошкент вилояти ҳудудида замонавий типдаги “Ақлли тиббиёт шаҳар кластери” лойиҳаси юзасидан фикр алмашган. Шу муносабат билан вилоятга келган кореялик инвесторлар қурилиш, логистика, туризм соҳалари бўйича ўз ҳамкорлик лойиҳаларини тақдим этди.  

Тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Шунингдек, лойиҳаларни тўлақонли ва сифатли амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди. Аслида мазкур йўналишда жорий йил бошидан бери муҳим лойиҳалар ишланмоқда. Жумладан, талаб кўп бўлаётган йўналишларни туманлараро даражага тушириб, хизматларни аҳолига яқинлаштириш режалаштирилган. Биринчи галда Нурафшон шаҳрида 1 минг 200 ўринли, Янгийўл шаҳрида 170 ўринли, Олмалиқ шаҳрида 80 ўринли, Чирчиқ шаҳрида 190 ўринли бюджет ва бюджетдан ташқари ўринлардан иборат ва жами 1 минг 640 ўринли мажмуа шакллантирилади. Натижада барча ихтисослаштирилган тиббий хизматларни ўзида қамраб олган, замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази типидаги вилоят тиббиёт кластери ҳамда туманлараро кичик тиббий кластерлар ташкил этилади.  
 
А.Мусаев, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида “Ақлли тиббиёт шаҳар кластери” барпо этилади