Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси маълумотига кўра, жорий йил бошидан буён вилоят ҳудудида “Yerхususiylasнtirish” автоматлаштирилган ахборот тизимига жами 6,259 та ер участкалари юзасидан таклифлар киритилган. Шундан 727 таси қишлоқ хўжалиги ерларида ва муҳофаза ҳудудида жойлашгани ҳамда бўш ер эмаслиги аниқланиб рад этилган. 1,290 та ер участкалари эса ваколатли идоралар томонидан рад этилган.
Айни пайтда 3,345 та ер участкалари онлайн савдоларга чиқарилган. Хусусан, мулк ҳуқуқи асосида тадбиркорлик фаолияти олиб бориш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун – 285 та, Ижара ҳуқуқи асосида тадбиркорлик фаолияти олиб бориш ва кўп қаватли уй-жой қуриш учун – 3 060 тани ташкил этяпти. Умуман олганда, шу пайтгача жами 972 та ер участкалари 85 миллиард 328 миллион сўмга сотилган. Айрим жойларда бўш ер участкалари сони бўйича юқори кўрсаткичлар қайд этилган. Жумладан, Пискент туманида – 436 та, Қуйи Чирчиқ туманида – 277 та, Оҳангарон туманида – 238 та.
А.Мусаев,
ЎзА.