Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “M. S.” МЧЖга тегишли автомобилларга газ тўлдириш-компрессор шохобчасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу "Ўзэнергоинспекция"нинг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор назорат тадбири давомида маълум бўлди.

Текширув жараёнида шохобча томонидан ҳисоблагичнинг торайтирувчи қурилмасини ўрнатиш тартиби ва схемаси ўзгартирилгани ва шу йўл билан табиий газ ҳисобини яшириш орқали ноқонуний равишда фойдаланиб келингани аниқланган.

Газ таъминоти мутахассисларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида давлат манфаатларига 5 миллиард 972 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 5 миллиард 972 миллион сўмлик табиий газ талон-торож қилинди