Тошкент вилояти ҳудудида пиротехника маҳсулотларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича жорий йил 10 ноябрдан 16 декабргача 2 минг 797 маротаба чегара ҳудуди, бозор ва савдо марказлари, таълим муассасалари ва жамоат жойларида мақсадли назорат-рейд тадбирлари ўтказилди.

Янги йил байрами арафасида пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда мамлакатимизга олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди. Шу боис вилоят ИИББ соҳавий хизматлари, ДХХ, Миллий гвардия ва вилоят Божхона бошқармаси ва жамоатчилик вакилларидан иборат махсус гуруҳлар иштирокида амалий тадбирлар ташкил этилаяпти.

Навбатдаги тадбирлар давомида пиротехника воситаларини ноқонуний муомаласи билан боғлиқ бўлган 77 та ҳуқуқбузарликдан жами 154 миллион 348 минг сўмлик 276 минг 312 дона турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника маҳсулотлари муомаладан олиниб, тегишли тартибда йўқ қилиш чораси кўрилган.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чоралар кўриш учун ҳудудий суд органига (57 та) ва вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясига (20 та) юборилган.

Шунингдек, мутахассислар томонидан пиротехника маҳсулотларини вилоятга олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, олиб юриш, сақлаш вa ишлатиш тақиқлангани, улардан фойдаланишнинг аянчли оқибатлари мавзусида аҳоли, меҳнат жамоалари вa ўқувчи-талабалар иштирокида профилактик суҳбатлар қилинаяпти.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 40 кунда пиротехника билан боғлиқ 77 та ҳуқуқбузарлик фош этилди