Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига янги номзод тайинланди.

Ушбу лавозимга Шерматов Камолиддин Мамурович 2019 йил 7 сентябрдан тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

К.Шерматов 1974 йил 29 майда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.

У 1996 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти, 2002 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, 2006 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи, агроном, ҳуқуқшунос.

К.Шерматов меҳнат фаолиятини Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида “Камолот“ жамғармаси раиси вазифасидан бошлаган.

Фаолияти давомида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий бошқармаларида турли лавозимларда, Республика Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясида бошлиқ ўринбосари, Чиноз тумани ҳокими, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди