Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томнидан ташкил этилган спорт тадбирида барча ҳудудий бошқама ва ташкилотлардан ходимлари фаол иштирок этди.
Дастлаб ташкилотчилар томонидан жамиятда соғлом турмуш тарзиини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги ишлар бундан кейин ҳам карантин талаблари асосида мунтазам ўтказиш лозимлиги таъкидланди.
Айниқса, аҳоли ўртасида юришни тарғиб қилиш ва ёшларга ўрнак кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Эрта тонгдан бадантарбия билан шуғулланиш жисмоний саломатликни ошириш билан бирга, инсоннинг кайфиятини кўтаради. Кун давомида фаол бўлиб, ҳар бир вазифага иштиёқ билан киришади. Спорт билан мунтазам шуғулланиш касалликларнинг олдини олади, соғлом ва узоқ умр кўришга ёрдам беради.
Даставвал тадбир иштирокчилари тетиклаштирувчи бадантарбия машқларига жалб этилди. Шундан сўнг “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони марофонга старт берилди.
Бугунги оммавий юриш марафони карантин талаблари асосида тизимли ташкил этилди, – дейди Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев.
– Умуман олганда, бу каби спорт тадбирларига аҳоли бефарқ қараётгани йўқ. Ўзлари ташаббус кўрсатибэрта тонгдан бадан тарбия билан шуғулланишга чиқаётгани бизни қувонтиради. Ҳудудимиздаги барча меҳнат жамоалари ҳам фаол иштироки эса ҳар куни иш самарадорлигининг оширилишига хизмат қилади. Шу туфайли вилоятнинг бошқа туман-шаҳарларида бундай спорт тадбирларини ташкил этишни мақсад қилганмиз.
А.Мусаев, ЎзА