Аҳолига хизмат кўрсатишда қулай шарт-шароит яратиш энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Халқимизнинг ижтимоий ҳаётида давлат хизматларига бўлган эҳтиёжи ва талаби ортиб бормоқда. Айни кунда давлат хизматлари марказлари орқали 150 дан ортиқ турдаги давлат хизмати кўрсатилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман ва шаҳар марказлари томонидан 303 минг 647 та хизмат кўрсатилди. Шундан 25 минг 165 таси электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда олинган.
Таҳлилларга кўра, давлат хизматлари бўйича мурожаатларнинг 4 минг 802 тасини тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлса, 10 минг 989 тасини болаларни мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, 9 минг 831 тасини фуқарони жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобига қўйиш, 12 минг 558 тасини жисмоний шахслар учун электрон рақамли имзо олиш, 17 минг 976 тасини кадастр паспортини шакллантириш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди.
Шунингдек, пенсия (нафақа) ҳақида 10 минг 760 та, судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида 13 минг 935 та, руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида 22 минг 550 та, никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисида 9 минг 625 та, наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш бўйича 21 минг 71 та мурожаат келиб тушган.
А.Мусаев, ЎзА