Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент ва Панжоб вилоятлари "биродар ҳудудлар" мақомида ривожланади

Шу кунларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси амалий ташриф билан Покистон Ислом Республикасида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида  қатор муҳим учрашув ва мулоқотлар, бизнес анжуманлар кўзда тутилган. Делегация аъзолари дастлаб Лаҳор шаҳрида Покистон Мусулмон лигаси етакчиси  Муҳаммад Навоз Шариф ҳамда Панжоб вилояти бош вазири  Марям Навоз Шариф билан  учрашди. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстона муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.  

Хусусан, Ўзбекистон Президентининг шу йил февраль ойида Покистон Ислом Республикасига амалга оширган давлат ташрифи чоғидаги олий даражадаги учрашув ва мулоқотлар Ўзбекистон – Покистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, логистика ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришда яна бир муҳим  қадам бўлди. Учрашувда томонлар Тошкент вилояти ва Панжоб вилояти ўртасидаги ҳамкорликни “биродар ҳудудлар” сифатида ривожлантиришга келишиб олдилар.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, туризм, чорвачилик тармоғи, чарм саноати ва инвестициялар соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари, ҳамда маданий ташаббусларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мезбон тараф Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга  самимий қизиқиш билдириб, Зойир Мирзаев томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлади. Ўз навбатида, Зойир Мирзаев Тошкент вилояти  ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, бизнес доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. Панжоб вилояти бош вазирини Тошкент вилояти ҳудудининг инвестициявий, саноат ва туризм салоҳияти билан яқиндан танишиш учун ўзига қулай бўлган вақтда вилоятимизга таклиф этди.  

Тошкент вилояти делегациясининг Покистон Ислом Республикасига сафари давом этмоқда.

А. Мусаев, ЎзА