Таассуфланарлиси шундаки, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан ошган...

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?  

Бу саволга Тошкент шаҳар суди судьяси Жасур Сирожев жавоб берди:  

– 2025 йилнинг 9 ойида Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан 432 минг 132 иш ҳал қилинди. Бу  республика судларида кўрилган жами ишларнинг 26,8 фоизини ташкил этди.  

Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида суд ҳужжатларига нисбатан 2 минг 420 апелляция шикояти, мингдан ортиқ кассация шикояти, мингдан зиёд тафтиш шикоятлари кўрилди.  

Апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилган суд ҳужжатларига нисбатан берилган 3,5 мингга яқин шикоятнинг 2,5 мингга яқини ўзгаришсиз қолдирилган бўлса, 278 таси ўзгартирилди ҳамда 745 суд ҳужжати бекор қилинди.  

Тафтиш инстанциясида кўрилган шикоятларнинг 928 таси ўзгаришсиз қолдирилди. 66 таси бекор қилинди ва 19 таси ўзгартирилди.

Никоҳдан ажратиш ҳақида 7 мингга яқин фуқаролик иши кўрилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 468 тага ошган. Кўрилган ишларнинг 3 мингга яқини  қаноатлантирилган. Тарафларни ўзаро яраштириш чораларини кўриш ҳолати 3 минг 784 тани ташкил этди. 

Оилаларни сақлаб қолиш учун жойларда никоҳ ва оила масалаларига бағишланган учрашувлар мунтазам равишда ўтказилмоқда. Яраштириш чораларини кўриш мақсадида муҳлат тайинланмоқда. Рад этилган ишлар юзасидан оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлимларига хатлар юборилаётир.  

Судлар томонидан ишларни кўришда қонун ҳужжатлари бузилган ҳолатлар бўйича 199 хусусий ажрим чиқарилиб, белгиланган тартибда ижро қилиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.

Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро судларига 6 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Судларга оғзаки ва ёзма шаклда келиб тушган 1,5 мингдан зиёд мурожаатнинг 11,3 фоизи сайёр қабулда, қолган 88,7 фоизи бевосита суд идораларида қабул қилинган шахслардан, почта ва судларнинг электрон почта тизимлари орқали келиб тушган.

Бир сўз билан айтганда, судлар томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятда адолат, қонунийлик ва ҳуқуқий ишонч муҳитини мустаҳкамлаш йўлида тизимли ишлар давом эттирилади.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент судларида жорий йилда никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 7 мингга яқин иш кўрилди