Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов жорий йилнинг 20 май куни "Маблағ ажратиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ушбу ҳужжатда қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан туман Ободонлаштириш бошқармаларига 2 044,0 миллион (икки миллиард қирқ тўрт миллион) сўм маблағ ажратиш белгиланди.
Жумладан, ЙТҲларнинг олдини олиш учун кўча ва йўллар бўйлаб темир панжара ўрнатиш учун 1 миллиард 456 миллион сўм ажратилади. Жами 5600 метрлик панжаралар ўрнатилади.
Қолаверса, вояга етмаганлар ўртасида ЙТҲларни камайтириш учун қавариқ пиёдалар ўтиш жойи қуришга 588 миллион сўм ажратилади.
Ш.Маматуропова, ЎзА