Бош прокуратура ахборот хизмати маълумотларига кўра, жорий йил 17 февраль куни тумандаги “М.Т.” МЧЖга ижарага берилган 5000 квадрат метр ҳудуддаги 35 туп дарахт қасддан нобуд қилинган. Оқибатда ўсимлик дунёсига 196 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши оқибатида ўтган 2022 йилда табиатга 10 миллиард сўм зарар етказилган.
ЎзА