Тошкент давлат юридик университетида ўтган сайёр суд мажлисида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов, судьялар Мухиддин Султонов ва Фазлиддин Ёдгоров томонидан “Lucrative Leasing” МЧЖнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 16 июлда чиқарган ижро ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 8 октябрдаги ажрими устидан “Zamin Shirinliklari” хусусий корхонаси берган апелляция шикояти кўриб чиқилди.

Сайёр суд натижасига кўра, “Zamin Shirinliklari” хусусий корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 8 октябрдаги ажрими бекор қилинди. “Lucrative Leasing” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 16 июлда чиқарилган ижро ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилди.

Сайёр суд якунлангач, судлов ҳайъати университет раҳбарияти билан ҳамкорликда талаба ёшлар, педагоглар учун давра суҳбати ташкил этилди. Унда иқтисодий судда ишни кўриш асослари, қандай тоифадаги ишлар суднинг иш юритувига тегишли эканлиги тўғрисида, шунингдек, судга даъво аризасини топширишда амал қилишини лозим бўлган қоидалар судьялар томонидан батафсил тушунтирилди. Давра суҳбати якунида суҳбат иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан судьяларга мурожаат қилишди ва жавоблар олишди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди