“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшларни жисмоний чиниқтириш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга эътибор қаратилмоқда. Бу соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, улар ўртасида гиёҳвандлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади.

Шу мақсадда Тошкент шаҳрида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди. 15 февраль куни старт олган мусобақа куни кеча якунига етди.  

Турнир маҳаллаларда истиқомат қилувчи 17-30 ёшдаги ўғил ва қиз болалардан иборат жамоалар ўртасида уч босқичда,  

яъни маҳаллалараро сектор кесимида, секторлараро туман кесимида ҳамда туманлараро шаҳар босқичида ўтказилди. Пойтахтимиз бўйича жами 585 маҳалладан 688 жамоа шакллантирилди.  

Волейбол мусобақаларини ташкил этишда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Ўзбекистон волейбол федерациясининг Тошкент шаҳар бошқармалари, спорт ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамкорлик қилди.    

Мусобақанинг финал босқичида барча туманлардан 12 та ўғил ва 12 та қизлар жамоалари ғолиблик учун курашди. Натижаларга кўра, ўғил болалар жамоасидан Янгиҳаёт тумани Файзли маҳалласи жамоаси 1-ўринни, Мирзо Улуғбек тумани Фаробий маҳалласи жамоаси 2-ўринни,   Юнусобод тумани Нурмакон маҳалласи жамоаси 3-ўринни эгаллади.  

Қизлар ўртасида 1-ўрин Сергели тумани Янги Сергели маҳалласи, 2-ўрин Бектемир тумани Миришкор маҳалласи, 3-ўрин Яшнобод тумани Аҳмад Яссавий маҳалласи жамоаларига насиб қилди.  

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ҳомий ташкилотлар томонидан диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Биринчи ўринни эгаллаган жамоаларга “Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги” берилди.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги” соҳиблари аниқланди