Сингапур билан спорт таълими соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳамда Сингапурнинг кўп тармоқли “Singapore International Sport College” вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга ба-ишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Zoom платформаси орқали ташкил этилган музокараларда Ўзбекистон давлат спорт академияси ректори Илҳомжон Турсуналиев, Сингапур Халқаро менежмент ва спорт коллежи раҳбари Лим Жунвей Жоэл, менежмент ва спорт коллежи халқаро маркетинг йўналиши директори Муҳаммад Абид Нур Бабу ҳамда бизнес, таълим ва тадбиркорлик соҳалари бўйича мутахассислар иштирок этиб, профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш, спорт менежменти, маркетинг ва бошқарув соҳаларида қўшма семинарлар ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш, грант дастурларида биргаликда иштирок этиш, илмий изланишлар, спортчиларнинг халқаро тажрибасини ошириш каби масалаларда таклифлар илгари сурилди.

Томонлар спорт таълими сифатини ошириш, замонавий спорт менежменти тажрибаларини ўрганиш, илмий-амалий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш борасида келишувларга эришилди.
Т. Рўзиев, ЎзА