Тошкент шаҳри аҳолиси сўнгги беш йилда беш фоизга кўпайди
2018 йилда Тошкент шаҳрида аҳоли сони 2 миллион 498 мингтага етиши кутилмоқда.
2018 йилда Тошкент шаҳридаги аҳоли сони 2 миллион 498 мингтага етиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2017 йил охирига келиб Ўзбекистон пойтахтида истиқомат қилаётганлар 2 миллион 465 минг кишига етган. 2012 йилда бу кўрсаткич 2 миллион 342 мингтани ташкил этган.
2018 йилда пойтахтда таҳсил олаётган талабалар сонининг қисқариши кутилмоқда. Хусусан, ўтган йилда 109 минг нафарга яқин талаба рўйхатга олинган бўлса, жорий йилда уларнинг сони қарийб 7 мингтага камаяди.
Пенсионерлар сони бўйича кейинги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич 2017 йилда қайд этилган бўлиб, 326 минг нафарга етган. Жорий йилда бу рақам 312 мингтани ташкил этиши прогноз қилинмоқда.