Шу йилнинг февраль ойида Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келингани ҳақида хабар берилганди.
«Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Тошкент шаҳрига яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поезди олиб келинди.
Унга кўра, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
Шунингдек, жорий йилнинг май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу режавий ишлар натижасида метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, февраль ойи охирида ҳам худди шундай поездлардан учтаси олиб келинганди. Компания уларнинг «Юнусобод» ва «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишларида ҳаракатга чиқарилишини маълум қилганди.
Ш.Маматуропова, ЎзА