“Тошкент-марказий” темир йўл вокзали республикамиздаги энг муҳим транспорт дарвозаларидан бири. Бугунги кунда ушбу вокзалдан бир кунда 5 минг нафаргача йўловчи фойдаланмоқда.

2025 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан темир йўл вокзалларига ташриф буюрган йўловчи ва фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун “Тошкент-марказий” темир йўл вокзали ҳудудида автомобилларнинг вокзалнинг кириш қисмига қадар кириб-чиқиши йўлга қўйилди. 

Шунингдек, вокзал атрофидаги темир панжарали тўсиқлар ҳам олиб ташланди. Вокзалга кириш ҳудуди ободонлаштирилиб, автомобиллар учун йўлаклар қилинди. Сифатли асфальт ётқизилди, йўловчи ва фуқаролар учун йўлаклар тайёрланди. Айни пайтда янги қурилган вокзал олди йўлаги синов тариқасида ишга туширилди. Шунингдек, йўлакнинг кириш ва чиқиш қисмларида назорат шлагбаумлари ва видео кузатув камералари ҳамда йўл белгилари ўрнатилиб, йўловчиларнинг кириб-чиқиш хавфсизлиги тўлиқ таъминланди. 

Эндиликда вокзалга ташриф буюрувчи йўловчилар шахсий автомашиналари, таксилар ҳамда туристларга хизмат кўрсатаётган турли транспорт воситалари вокзалнинг кириш эшигига қадар автомобилларда келиб, юк ва йўловчиларини тушириб, чиқиб кетишлари мумкин. Бунда автомобиль вокзал олди йўлагига келиб тўхтайди, юк ва йўловчиларини туширади ёки қабул қилиб олади. 

Агарда ушбу жараён (авомобиль келиб тўхтагандан юриб кетгунга қадар) 5 дақиқани ташкиш этса – бепул, 5 дақиқадан 10 дақиқагача бўлган вақт оралиғида белгиланган тўлов асосида, 10 дақиқадан ошиб кетган тақдирда Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг тегишли бандларига мувофиқ, жарима қўлланилишига сабаб бўлади. Жарималар инсон омили иштирокисиз қоидабузарликларни аниқловчи махсус камералар орқали расмийлаштирилади.

Эътиборлиси, айни пайтда республикамизнинг барча темир йўл вокзалларига йўловчи ва фуқаролар кириб-чиқишини янада қулайлаштириш учун барча вокзалларда ўрнатилган панжарали тўсиқлар олиб ташланди. 

Вокзаллар ҳудудига кириш ва чиқишлар босқичма-босқич тарзда “Тошкент-марказий” темир йўл вокзалидек бўлиши режалаштирилиб, йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент-марказий” темир йўл вокзали ҳудудига автомобилда кириб-чиқиш шароити яратилди