Тадбиркорлик – иқтисодиётимизнинг муҳим таянчи ҳисобланади. Шу боис, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда иқтисодий судлар муҳим ўрин тутади. Жорий йилнинг биринчи чорагида Тошкент шаҳар иқтисодий судлари томонидан қандай ишлар амалга оширилди? 

– Жорий йил биринчи чорагида 36 минг 542 даъво аризаси ва аризалар келиб тушди, – деди Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Иброҳим Алимов. – Шундан 33 минг 161 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилди, 962 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилди. 306 таси бўйича иш юритиш тугатилиб, 608 даъво ариза (ариза) кўрмасдан қолдирилди.   

Суд мажлисларининг 34,6 фоизи судьялар томонидан бевосита маҳаллаларда, корхоналар, муассасалар, ташкилотларда сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.   

Ҳал этилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 1 триллион 236,6 миллиард сўм пул маблағлари (асосий қарз, неустойка, зарар), республика бюджетига 69,1 миллиард сўм давлат божи ундирилди.  

Хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 5,5 мингдан зиёд иш кўрилиб, улар фойдасига 993,8 миллиард сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинди. 

2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  қонунга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан ишлар апелляция, кассация ва тафтиш инстанциясида кўриб чиқилмоқда.   

Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция инстанциясида 445 суд ҳужжати қайта кўриб чиқилди. 363 таси ўзгаришсиз қолдирилди. 35 таси ўзгартирилди, 47 таси бекор қилинди.   

Кассация инстанциясида эса 200 суд ҳужжати қайта кўриб чиқилди. Шундан 150 таси ўзгаришсиз қолдирилди. 28 таси ўзгартирилиб, 22 таси бекор қилинди.   

Тафтиш инстанциясида жами 159  суд ҳужжати қайта кўриб чиқилди. Шундан 141 таси ўзгаришсиз қолдирилди. 6 таси ўзгартирилиб, 12 таси бекор қилинди.   

Тошкент шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда қабул қилинган суд қарорларининг 2,4 фоизи бўйича келтирилган шикоят ва протестлар асосида Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида апелляция ва кассация инстанцияларида қайтадан кўрилди. Шу билан бирга, 97,6 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмади. Яъни, ишлар бўйича қабул қилинган суд қарорларидан ишда иштирок этган тарафлар тўлиқ рози бўлган. 

Биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларининг юқори инстанцияларда 0,29 фоизи бекор қилиниб, янги қарорлар қабул қилинди. 0,25 фоизи эса ўзгартирилди, қолган 99,46 фоизи бўйича қарорлар кучида қолдирилди ёки шикоят келиб тушмади.   

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент иқтисодий судларида даъвогарлар фойдасига 1 триллион 236,6 миллиард сўм ундирилди