Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Тошкент ер усти метросининг Қўйлиқ ва Сергели йўналишларидаги 19 та бекатга қандай ном бериш бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади.

Қайд этилишича, жамоатчилик фикрини йиғиш ва овозга қўйиш учун тез орада Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус веб-саҳифаси ишга туширилади.  

Кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар устида ишлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, унда мазкур масалага масъул бўлган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бир қаторда, олимлар, тарихчилар, филологлар, ўлкашунос, блогерлар, топонимика соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф этилган.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш мумкин, Сергели метро линиясини қуриш ишлари 2016 йилнинг декабрида бошланган бўлиб, у 2020 йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши лозим бўлган. Лойиҳага кўра, метрополитеннинг янги йўналиши "Чоштепа", "Тошкент ҳалқа йўли", "Сергели", "Афросиёб", "Қипчоқ" ва "Чинор" номларига эга бўлиши керак бўлган.  

Тошкент метрополитени ходими Рустам Пўлатов 2021 йил сентябрь ойида янги метро линияларининг рақамланиши вақтинча эканлигини билдирган.

Атамашунослар бунда бекатлар қурилган жойнинг тарихи, ўтмишини ўрганиб, шунга кўра ном танлайди. Ҳозирда "Дўстлик—Қўйлиқ" йўналишидаги ер усти метро бекатлари 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 тартибида номланган.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент ер усти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради