Туркия компанияси томонидан жорий қилинган “Aнзибел Дентал Aвард” стипендияси академик ва илмий-тадқиқот фаолиятида муваффақиятга эришган, фаол ва ижтимоий иш билан муваффақиятни бирлаштирган бакалавриат талабаларига танлов асосида берилади.
"НОБЕЛЬ ФAРМ СAНОAТ" бош директори Женк Кюршат ҳамда Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров томонидан ушбу стипендия тўғрисида келишув имзоланди.
– Мақсадимиз талабаларда билим олишга бўлган иштиёқни янада ошириш, интилувчан, изланувчан, илмга чанқоқ ёшларни қўллаб-қувватлашдир, – дейди Н.Ҳайдаров. – “Aнзибел Дентал Авард” мукофотини тайинлаш тартиби талабалар – номзодлар комиссияга зарурий ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан мустақил равишда кўрсатилади. Номзодлар тўғрисидаги қисқача маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлар тўплами институтнинг ахборот ресурсларида эълон қилинади.
Моҳигул Қосимова, ЎзА