Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатларидаги илмий ва ўқув муассасалари ўртасида ўтказилган «Энг яхши ёш олимлар – 2021» халқаро танловида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, Тошкент давлат шарқшунослик университети, сиёсатшунослик йўналиши 1-босқич талабаси Суяров Комилжон фахрли 1-ўринни эгаллади ва Олтин медаль билан тақдирланди.

Комилжон университет Шарқ мамлакатлари иқтисодиёти, сиёсати ва туризми факультети декани, иқтисод фанлари номзоди Чори Ҳусанов илмий раҳбарлигида «Ёшлар Ўзбекистон учинчи Ренессанс даври драйверлари» мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Унинг бир қатор илмий-публицистик мақолалари, тезислари, адабий-бадиий ижод намуналари нафақат Ўзбекистон, балки хорижий оммавий нашрларида чоп этилган.

Шунингдек, Комилжон Суяров Ўзбекистон талабалар ассоциациясининг университетдаги вакили ҳисобланади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади.

Лойиҳа доирасида МДҲ мамлакатлари олий таълим муассасаларининг қобилиятли, халқаро олимпиада ва танловларнинг ғолиблари бўлган талабаларнинг ютуқларини акс эттирувчи «Халқаро иқтидорли ёшлар энциклопедияси» нашрдан чиқди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси ёш олим сифатида эътироф этилди